Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасида бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
2016 йил 28 декабрда Президентнинг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
Мазкур фармонга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари, Тошкент шаҳрида, шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилоятидаги Халқ қабулхонасида ҳам фуқароларнинг давлат органларига мурожаат қилишига оид конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш учун барча қулайлик яратилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)