25 апрель куни Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Унга кўра Жиззах шаҳар ҳокими Абдуқаҳҳор Тўхтаев ўз вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Жиззах шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жиззах шаҳар ҳокими этиб Жиззах вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Раҳмонқулов Акрам Бахритдинович тайинланди.
2016 йилнинг сентябрида, ўша вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан Жиззах шаҳар ҳокими этиб тайинланган А.Тўхтаев Тошкент шаҳри, Олмазор туманига ҳоким этиб тайинланди.
Изоҳ (0)