«Самаркандский вестник» газетасига Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек номли боғ ҳудудидаги дарахтлар кесилаётгани, боғнинг ўзи эса ахлатхонага айланаётгани ҳақида шикоятлар келиб тушди. Нашриёт боғга бориб, вазият билан танишди ва ачинарли манзараларга гувоҳ бўлди.
Боғда меҳнат қилувчи боғбон шу ерга яқин маҳалла аҳолиси кечаси чиқиндиларни боғ ҳудудига ташлаб кетишини айтди. Бундан ташқари, баъзи фуқаролар айнан боғ ҳудудига келиб, қассоблик фаолияти билан шуғулланади.
Нашр бундай вазиятга шахсан гувоҳ бўлди. Дўмпайиб турган тўнкалар эса боғдаги баланд-баланд дарахтлар кесиб ташланаётганидан дарак берарди.
Маълум бўлишича, қўшни маҳалла аҳолиси бу дарахтлар кучли шамолда қулаб тушиши ва одамлар соғлиғига зарар етказишидан хавфсираб, тегишли органларга мурожаат қилган ва 50 та теракни кесиб ташлаш учун рухсатнома олган.
«Бугунги кунда ушбу сценарий бўйича бутун шаҳар бўйлаб кўп асрлик дарахтлар кесиб ташланмоқда. Ҳа, уларнинг ўрнига декоратив кўчатлар ўтқазилмоқда, аммо улар жазирамадан ҳимоя қилувчи соя бермайди. Уларнинг чанг ва автомобиль газларини ютувчи кенг шох-шаббалари ҳам йўқ. Буларнинг барчасини кузата туриб, беихтиёр савол туғилади: одамларнинг соғлиғи учун шунчалик жон куйдираётган дарахт кесувчиларнинг хатти-ҳаракатлари қанчалик ўринли?» — дея нашр хулоса қилади.
Изоҳ (0)