29 апрель куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг «Тошкент—Остона—Тошкент» рейси иккинчи частотаси ишга тушади. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Қўшимча рейс 28 октябрга қадар амалга оширилади. Қўшимча рейс йўловчиларнинг юк ташиш билан боғлиқ талаби ўсгани сабаб жорий этилган.
Парвозлар шанба кунлари A320 самолётларида қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади:
- HY 721: Тошкент (12:45) — Остона (15:45)
- HY 722: Остона (16:45) — Тошкент (17:45)
Изоҳ (0)