Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳрининг бош режаси асосида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик лойиҳалари билан танишди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Лойиҳалардан бирига мувофиқ, шаҳарнинг Темирйўлчилар ва Тошкент кўчаларини туташтирувчи 900 метрли, тўрт полосали яна бир йўл қурилади.
Бундан ташқари, шаҳарнинг Ўзбекистон кўчаси кенгайтирилиши режалаштирилган.
«Бу транспорт воситалари ҳаракатига, темир йўл вокзалига келиб-кетувчиларга катта қулайлик яратади», — дейилади ЎзА ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)