Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жиззах шаҳридаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази фаолияти билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Марказда тадбиркорларга барча турдаги хизматлар кўрсатилади. Бу ерда тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган муаммо ва масалалар юзасидан турли соҳа мутахассисларидан жавоб олишлари мумкин.
Энди тадбиркор муаммосини ҳал қилиш учун турли ташкилотларга бориб юрмайди. Ушбу марказда барча соҳа мутахассислари уларнинг талаб ва таклифларини ўрганади ва ечимини топади. Тадбиркорларга кўмаклашиш маркази тадбиркорларнинг ҳақиқий кўмакчиси бўлиши лозим.Туманларда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш марказлари ташкил этилиб, улар томорқадан самарали фойдаланиш, микробизнесни йўлга қўйиш, микрокредитларни расмийлаштириш, ажратилган кредитларни мониторинг қилиш каби масалалар билан шуғулланади. Вилоят бўйича 91 ана шундай марказ очилиши кўзда тутилган.Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
Агар биз энг олис ҳудудларда ҳам тадбиркорликни ривожлантирмоқчи бўлсак, аввало, аҳолига тадбиркорлик бўйича етарлича тушунча ва билим беришимиз керак. Тадбиркорларга имконият ва шароит яратиб берсак, улар ўзларини ҳам, аҳолини ҳам иш билан таъминлайди.Шу ерда вилоят иқтисодиёт комплекси томонидан амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги, ишбилармонлик муҳитини шакллантириш ва тадбиркорликка кўмаклашиш тизими ҳамда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳам маълумот берилди.Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)