Бугун Тошкентдаги Radisson Blu меҳмонхонасида Ҳаракатлар стратегиясининг Ўзбекистонда 2030 йилга қадар Барқарор тараққиёт мақсадларига эришишдаги аҳамияти бўйича давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, БМТнинг Ўзбекистон Республикасидаги агентликлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сўзга чиқувчиларнинг Ҳаракатлар стратегиясида назарда тутилган дастурий тадбирлар Ўзбекистонда БМТ томонидан қабул қилинган 17 та барқарор тараққиёт мақсадига эришишдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди. Унинг доирасида фуқаролик жамияти вакиллари иштирокида ўлчанадиган, халқаро таққосланадиган ва натижага йўналтирилган кўрсаткичлардан фойдаланган ҳолда мониторинг ўтказиш тизимини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Муҳокама якунлари бўйича 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси режаларини изчил амалга оширишга қаратилган тавсиялар қабул қилинди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)