Самарқанд шаҳрида Давлат рақобат қўмитаси томонидан Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган «Мева-сабзавот маҳсулоти экспортини кенгайтириш ва рақобатни ривожлантириш» мавзусидаги минтақавий форум ўз ишини бошлади. Бу ҳақда «Дарё»га қўмита ахборот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар салоҳиятини хорижий харидорлар учун очиб бериш, маҳаллий маҳсулотни экспорт қилиш борасидаги ўзаро алоқаларни ўрнатишга кўмаклашиш мазкур халқаро тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад бўлди.
Форумда хорижий ва маҳаллий компанияларнинг икки юздан ортиқ вакиллари иштирок этмоқда.
Минтақавий форум маҳаллий корхоналарнинг жахон бозорида рақобатбардошлигини ошириш йўли орқали мамлакатда соғлом рақобат муҳитини янада ривожлантиришга ёрдам бериши кутилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)