26 апрель куни Нью-Йоркда америкалик режиссёр, продюсер ва сценарийнавис Жонатан Демме 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Meduza ёзмоқда.
2010 йили Деммеда ошқозон саратони аниқланган эди. Охирги бир неча ҳафта давомида унинг аҳволи кескин ёмонлашган эди.
Демменинг энг машҳур фильми Энтони Хопкинс иштирокидаги «Қўзичоқлар сукути»дир. 1991 йили намойиш қилинган ушбу фильм учун у энг яхши режиссёр сифатида «Оскар» мукофотини олган эди. Умумий ҳисобда фильм бешта «Оскар»га сазовор бўлди.
Унинг «Оскар» олган бошқа бир фильми Том Хенкс иштирокидаги «Филадельфия» картинасидир. Шунингдек, унинг Clinica Estetico номли продюсерлик компанияси бор эди.
Изоҳ (0)