14 апрель куни Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида «Ак илбирс—2017» Миллий мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Darakchi.uz» хабар берди.
Ушбу мукофотга ўзбекистонлик режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг «Хазонрезги» фильми уч номинацияда номзод сифатида кўрсатилган эди.
Тақдирлаш маросимида мазкур фильмдаги бош ролни гавдалантирган актриса Феруза Саидова «Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси» деб топилди. Бу ҳақда фильм оператори Азизбек Арзикулов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида хабар берди.
Мазкур номинацияда актриса билан Тожикистон ва Қозоғистон актрисаларининг номзоди қўйилганди.
Нашр эслатишича, «Хазонрезги» «Марказий Осиёнинг энг яхши фильми», «Марказий Осиёнинг энг яхши актёри», «Марказий Осиёнинг энг яхши актрисаси» номинацияларида мукофотга даъвогарлик қилаётган эди.
Изоҳ (0)