Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Дунёнинг 22 та мамлакатида яшовчи олти ёшдан 15 ёшгача бўлган 25 миллиондан ортиқ бола қуролли низолар сабабли мактабга бормайди. Бу маълумотлар 24 апрель, душанба куни ЮНИСЕФ томонидан маълум қилинди, деб ёзмоқда «ТАСС».

Фото: ЮНИСЕФ

Фото: ЮНИСЕФ

«Низолар ўчоғида қолган 22 та мамлакатдаги олти ёшдан 15 ёшгача бўлган 25 миллиондан ортиқ бола, яъни бу ёш гуруҳига кирувчи дунёдаги 22 фоиз бола мактабга бормайди», — дейилади ЮНИСЕФнинг ахборотида.

Бошланғич синфлардаги дарсларга боришда энг ёмон кўрсаткич Жанубий Суданда қайд этилган. Мамлакатдаги болаларнинг 72 фоизи мактаб таълимидан четда қолмоқда. Бу кўрсаткич Чадда 50 фоизни, Афғонистонда эса 46 фоизни ташкил қилмоқда. Бу уч мамлакатда мактабга бормайдиган қиз болалар ҳам энг юқори натижани кўрсатган: мос равишда 76%, 55% ва 53%.

Ўрта мактабда дарсга қатнашишнинг энг паст кўрсаткичи Африка қитъасининг уч мамлакатида қайд этилган бўлиб,  Нигерда 32%, Жанубий Суданда 40%, Марказий Африка Республикасида 55 фоизни ташкил қилмоқда.

 «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар