Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи чорагида 555 та тез ёрдам машинаси харид қилиниб, айни вақтда жойларга етказиб берилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова журналистлар билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради «1News.uz».
Улар орасида Damas машиналаридан ташқари реаномобиллар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг 231 тасидан 91 таси жойларга етказиб берилди.
Ушбу автомобиллар учун давлат томонидан 6 миллион АҚШ доллари ажратилди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)