Cut the Rope ва King of Thieves ўйинларини яратган Россиянинг ZeptoLab компанияси мобил телефонларга кўплаб фойдаланувчилар учун янги C.A.T.S. ўйинини ишлаб чиқарди. Ўйин мушуклар жанги ҳақида, деб хабар берди Meduza.
C.A.T.S. ўйинчиси ўз қўли остидагини тўғридан-тўғри бошқара олмайди. Унинг вазифаси мушукка бошқа фойдаланувчилар мушуклари билан дуэлда жанг қилиши учун ҳарбий машина қуришдан иборат.
Ўйинда бир нечта машина корпусларидан бирини танлаш керак (улар тузилиши, мустаҳкамлиги, энергия ва жонлар сони, шунингдек, қуроллар учун слотлар сони билан фарқланади), шундан сўнг унга қурол, ғилдирак ва бошқа қўшимча воситалар ўрнатилади.
Ўйинчи машинани йиғиб бўлгач, мушукни жангга юборади — «тезкор жанг» танлаш имконияти бор (учта ғалабага бир қути «соғайиш» берилади), чемпионатининг жанглар серияларида ҳам ҳудди шундай. Агар сизнинг мушугингиз чемпионатда ўзини яхши кўрсаца, деталларни яхшилаш имкониятига эга бўлади ва бошқа мушукларга қарши яхшироқ жанг қила олади.
Кимдир ютқазадиган бўлса, ўйин мушук жароҳат олмаганини кўрсатади — у доим катапульта қилишга улгуради.
C.A.T.S. ўйинидан iOS ва Android фойдаланувчилари фойдаланиши мумкин. Ўйин бепул, бироқ бошқа ресурсларни (яхшиланиш учун керак бўладиган) пулга сотиб олиш мумкин.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)