Apple корпорацияси Apple Watch соатларининг инсон териси билан таъсирини ўрганиш мақсадидда сунъий тер яратди. Бу ҳақда корпорациянинг атроф-муҳит ҳимоясига бағишланган иштирокини ёритувчи сайтида маълум қилинди, деб хабар берди Meduza.
Apple’нинг тушунтиришича, зангламайдиган пўлат ва бошқа қотишмалар таркибига никель металли киради. Кўплаб одамларда никелга аллергия борлиги сабаб, компания ушбу металл қанчалик тез вақтда Apple Watch деталидан инсон терига тушишини текширмоқда.
Синовда соат ва унинг алоҳида қисмлари сунъий тер жойлашган банкага туширилиб, инсон тана ҳароратини сақлаб турувчи инкубаторга жойланади. Тасмалар бу каби шароитда бир ҳафта сақланиб, шундан сўнг уларни ўрганиш бошланади.
Компания сунъий тер нимадан ташкил топганини маълум қилмади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)