Сергей Лушчан мураббийлик қилаётган Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида зафар қучди. Бу ҳолат уч йил деганда биринчи бор кузатилди.
Мусобақани кетма-кет тўрт мағлубият билан бошлаган «қалдирғочлар» муддатидан аввал сўнгги ўрин билан чекланишга мажбур бўлганди. Йўқотадиган нарса қолинмаганидан кейин эса Тошкент гранди 5-турда Саудия клубини мағлуб эта олди — 2:0.
Мазкур ғалаба «Бунёдкор»га ҳеч қандай ёрдам бермади ва фақатгина Сергей Лушчаннинг қора анъанасига чек қўйди. Тошкентликлар сўнгги бор 2014 йилнинг 23 апрель куни «Ал-Жаиш» клубини мағлуб этишга муваффақ бўлганди. Шундан сўнг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги кетма-кет 18 та ўйинда зафар қуча олмади.
Мағлуб томон «Ал-Аҳли» эса сўнгги тур олдидан қийин вазиятда қолди.
Осиё Чемпионлар лигаси «C» гуруҳи. 5-тур 24 апрель, душанба
Изоҳ (0)