Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида икки киши кўчки остида қолиб, ҳалок бўлди, яна икки киши оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Бу ҳақда мамлакат ФВВ ахборот хизматига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Хабар қилинишича, 300 куб метр ҳажмдаги кўчки якшанба куни кундузи Бозорқўрғон туманида юз берган ва сув қувурларини таъмирлаётган саккиз кишини босиб қолган.
Тўрт киши кўчки остидан мустақил равишда чиқишга муваффақ бўлган, қолганларни эса қишлоқ аҳолиси чиқариб олган. Кўчки остида қолганларнинг бири воқеа жойида ҳалок бўлган, иккинчиси эса оғир аҳволда касалхонага олиб кетилаётган вақтда йўлда вафот этган.
ФВВ ахборот хизмати 10 кун аввал кўчки юз берган жойдаги аҳолини хавф ҳақида огоҳлантирган. Якшанба куни қутқарувчилар уйи хавфли ҳудуд яқинида жойлашган еттита оилани эвакуация қилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)