Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Бугун, 23 апрель, якшанба куни UzReport телеканали қошида «Футбол ТВ» телеканали тест режимида ишлашни бошлайди. Бу ҳақда телеканал расмий сайти хабар берди.

Фото: UzReport

Фото: UzReport

Телеканал расмий веб-саҳифасида қуйидагича хабар қолдирилган:

Шуни мамнуният билан маълум қиламизки, «Футбол ТВ» телеканали бугун 22:00 дан бошлаб тест режимида иш бошлайди!

Бугун тунда, соат 23:00 да бошланадиган Испания чемпионатидан ўрин олган «Реал» – «Барселона» жамоалари ўртасидаги «Эль-Класико» ўйини UzReport TV телеканали билан параллел равишда «Футбол ТВ» телеканалида ҳам жонли эфирда намойиш қилинади.

 

Тест режими пайтида «Футбол ТВ» телеканали соат кундузги 14:00 дан тунги 03:00 гача, 12 соат давомида эфирга узатиб борилади. Тест режимидан муваффақиятли ўтгач, «Футбол ТВ» телеканали 24 соатлик эфир дастурлари билан ўз фаолиятини давом эттириши маълум қилинди.

Шу билан бирга UzReport TV телеканалида футбол ўйинлари трансляцияси тўхтаб қолмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UzReport қошида «Футбол-ТВ» телеканали очилиши март ойида бўлиб ўтиши маълум қилинган эди.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар