Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

BASF Coatings компанияси экспертлари Европа мамлакатлари ва Россиядаги автомобилларнинг энг оммабоп рангларини маълум қилди. 2016 йилнинг якунларига кўра, харидорлар оқ рангни кўпроқ маъқул кўрган. Оқ рангни танлаганлар 29 фоизни ташкил қилган. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.

Фото: «Мотор»

Фото: «Мотор»

Ўтган йилда автомобилларнинг 78 фоизи классик палитра ранглари, оқ, қора, кулранг ёки кумушрангга бўялган. Бунда кулрангга талаб 12 фоизни ташкил қилган, 2015 йилда бу кўрсаткич 16 фоиз бўлган.

Камроқ талаб қилинган ранглар сарғиш, яшил, тўқ сариқ, олтинранг, зангори ва сариқ ранг бўлган.

Аниқланишича, ранглар танлови автомобиль сегментига боғлиқ равишда кескин фарқланади. Европада харид қилинадиган автомобилларнинг 28 фоизи оқ рангда, 19 фоизи қора рангда ва 19 фоизи кулранг ҳисобланади. Кроссоверларда спорт автомобиллари каби энг маъқул кўриладиган ранг кулранг бўлди. Люкс автомобиллар эса, асосан, қора рангда харид қилинади.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар