Вашингтон Американинг General Motors автомобилсозлик компаниясининг Венесуэладаги заводи хатланиши билан боғлиқ тафсилотларни ўрганмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Марк Тонер маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Биз иш тафсилотларини ўрганяпмиз», — деди Тонер. Мансабдор қўшимча қилишича, Америка томони масаланинг «тезкор ва шаффоф тарзда» ҳал бўлишига умид қилмоқда.
Аввалроқ General Motors концерни Венесуэла ҳукумати мамлакат шимолидаги Валенсия саноат зонасида жойлашган автомобиль заводини ноқонуний равишда эгаллаб олганини маълум қилган эди. Автомобиль ишлаб чиқарувчи компания корхонанинг ноқонуний равишда эгаллаб олиниши компаниянинг ўзига, заводнинг 2678 нафар ишчисига, 79 та дилерга, шунингдек, барча етказиб берувчиларга ўнгланмайдиган зарар етказишини айтди.
Изоҳ (0)