БАА пойтахти Абу-Даби дунёнинг энг хавфсиз шаҳри деб тан олинди. 378 шаҳар номи киритилган рўйхат «Numbeo.com» портали томонидан тузилди, деб хабар беради The National.
Ундан ташқари, хавфсиз шаҳарлар категориясига Мюнхен (Германия), Тайбэй (Тайвань), Базель (Швейцария), Доха (Қатар), Сингапур, Цюрих (Швейцария) кирди.
Портал вакилининг билдиришича, жиноятчилик даражаси 20 баллдан паст бўлган шаҳарларгина хавфсиз ҳисобланади. Абу-Дабида бу индекс 14,4 баллни ташкил этди.
Шаҳар полицияси маълумотларига қараганда, 2011 йилда бу эрда 100 минг аҳолига 119,8 жиноят тўғри келган. 2013 йили бу кўрсаткич 110,2 га , 2015 йили 83,8 га тушган.
Изоҳ (0)