Шимолий Кореяда 21 апрель, жума куни АҚШ фуқароси ҳибсга олинди. Yonhap агентлиги у КХДРда қўлга олинган учинчи америкалик эканлигини билдирмоқда, дея хабар беради «РБК».
Ҳозирча унинг фамилияси Ким эканлиги ва Хитойдаги Янбиань университетида дарс бергани маълум, холос. Шунингдек, у Шимолий Кореяга гуманитар ёрдам етказиш дастурида ҳам иштирок этган.
Ким шундай дастурлардан бири доирасида КХДРга келган. Республикада бир ойга яқин бўлган ва Пхеньян халқаро аэропортидан учиб кетаётганида қўлга олинган.
Унинг нима сабабдан қўлга олингани ҳозирча маълум эмас. Вашингтон мазкур хабарга расман изоҳ бермади.
Изоҳ (0)