АҚШ президенти Дональд Трамп давлат раҳбари лавозимидаги 100-кунда Оқ Уй мухбирлари ассоциациясининг анъанавий зиёфатида иштирок этиш ниятида эмас. Бу ҳақда унинг ўзи Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Келгуси шанбада Пенсильванияда катта йиғилиш ўтказаман. Буни сабрсизлик билан кутяпман!» — деган ёзув қолдирган Трамп ўз саҳифасида.
Президент тарафдорлари тадбири Гаррисберг шаҳрида бўлиб ўтади. Ўтган ҳафтада Трамп давлат раҳбарлиги лавозимидаги 100 кун санаси «кулгили расмиятчилик» эканлигини маълум қилганди.
АҚШ президенти февраль ойида ассоциациянинг 29 апрелга режалаштирилган қабулида иштирок этмаслигини билдирганди. Ўшанда Трамп буни журналистларнинг аксарияти у ҳақда нотўғри маълумотлар чоп этаётганини ҳазм қилолмаслиги билан изоҳлаган.
Трамп Оқ уй мухбирлари ассоциацияси таклифини қабул қилмаган 36 йил давомидаги биринчи давлат раҳбари бўлди.
Изоҳ (0)