Россия Тергов қўмитаси ва Федерал хавфсизлик хизмати Санкт-Петербург метросидаги теракт буюртмачиси Абу Салоҳ ал-Ўзбекий тахаллусли дала қўмондони бўлиши мумкинлиги ҳақидаги ахборотни текширмоқда. Бу ҳақда, куч тузилмаларидан манбага асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, асли Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан бўлган Абу Салоҳ ал-Ўзбекий Сурияда жанг қилаётган «Тавҳид вал-Жиҳод» гуруҳи етакчиси ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда махсус хизматлар унинг Петербургдаги терактга алоқадорлиги юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Аввалроқ Россия Федерал хавфсизлик хизмати раҳбари Александр Бортников Петербургдаги теракт буюртмачиси «қарийб аниқлангани»ни маълум қилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)