Париждаги Елисей майдонида юз берган отишмада иштирок этганликда гумонланган ва Бельгия расмийлари томонидан мамлакатда эканлиги Франция томонига маълум қилинган шахс Бельгиянинг Антверпен шаҳри полиция идорасига ўз ихтиёри билан келди. Бу ҳақда Франция ИИВ расмий вакили Пьер-Анри Бранденинг баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
«Бельгия ҳукумати томонидан қидирувга берилган шахс ўз ихтиёри билан Антверпен шаҳри полиция комиссариатига борган», — деди вазирлик вакили ўз баёнотида.
Аввалроқ Франция Ички ишлар вазирлиги, Бельгия полицияси маълумотларига асосланиб, пайшанба куни Париж марказида полициячиларга қарата ўт очган шахс Бельгиядаги террорчилик гуруҳлари билан яқин алоқада бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида ахборот берган эди.
Гумонланган шахс ҳақидаги маълумотлар ва уни қамоққа олиш бўйича ордер Франция ИИВга тақдим этилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)