АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат молия вазирлигига ташрифи чоғида мамлакатда солиқ ислоҳотлари бошланиши ҳақида 26 апрель куни эълон қилишини билдирди. Бу ҳақда «Коммерсант» хабар бермоқда.
«26 апрель куни солиқ ислоҳотига тегишли муҳим эълон бўлади. Жараён анча аввал бошланган, бироқ ислоҳотга чоршанба куни старт берилади», — дея таъкидлади АҚШ президенти.
Шунингдек, Трамп молиявий назорат ва солиқларни қайта кўриб чиқиш ҳақидаги фармонни имзолади.
АҚШ президенти олдинроқ Fox News телеканалига берган интервьюсида компанияларнинг даромад солиғи кескин камайтирилиши ҳақида айтиб ўтганди.
«Биз компаниялар учун солиқ ставкаларни 35—38 фоиздан 15—20 фоизгача пасайтирамиз. Бу Рональд Рейганнинг президентлик давридан бери солиқларнинг энг катта қисқартирилиши бўлади», — дея маълум қилди Дональд Трамп. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)