«Толибон» жангариларининг Афғонистондаги ҳарбий базага уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 140 кишига етди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Reuters’нинг маҳаллий амалдорларга асосланиб хабар беришича, қурбонлар сонининг ўсиши оғир ярадорларнинг кўп экани билан боғлиқ.
Қайд этишларича, қурбонлар сони ҳали яна кўпайиши мумкин.
Аввалроқ «Толибон»нинг террорчи-худкушлари Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳридаги ҳарбий базага уюштирган ҳужуми оқибатида 50 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)