Pacific Gas & Electric (PG&E) компанияси подстанциясидаги ёнғин оқибатида Сан-Франциско шаҳрида 90 мингдан зиёд аҳоли чироқсиз қолди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Шаҳар ўт ўчириш департаменти маълумотларига кўра, электр таъминотининг узилиб қолиши оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
CBS телекомпанияси маълумотларига кўра, электр таъминотидаги узилишлар сабабли шаҳар атрофида ҳаракатланувчи поездлар жадвали издан чиққан.
Шунингдек, шаҳар кўчаларида светофорлар ўчиб қолган. Шаҳар навбатчилик хизматларига лифтларда қамалиб қолган одамлардан 20 га яқин мурожаат келиб тушган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)