«Гран-Канария—Тенерифе» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган паром Пуэрто-де-ла-Луз порти (Лас-Пальмас шаҳри)дан денгизга чиқишдаги манёвр вақтида пристанга бориб урилди.
«Коммерсантъ» хабарига кўра, ҳодиса юз берган вақтда кемада 140 йўловчи бўлган.
https://twitter.com/EmergCAN1/status/855523510831251458
Ҳодиса электр таъминотининг узилиб қолгани сабаб юз берган, шу боис кема капитани моторни ишга тушира олмаган.
Хабар беришларича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Паром ва пристанга зарар етган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)