АҚШ суди келиб чиқиши мисрлик бўлган ва ватанида терроризм билан боғлиқ жиноятлар сабабли сиртдан жазога ҳукм қилинган Холид Абу ад-Дахабни Америка фуқаролигидан маҳрум этди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ад-Дахаб 1997 йилда АҚШ фуқаролигини қўлга киритган. У Калифорнияда автомобиллар савдоси билан шуғулланиб келган, айни пайтда «Миср ислом жиҳоди» радикал ташкилоти аъзоси бўлган.
Шерикларига сохта ҳужжатлар олиш, Миср ва Покистонда терактлар уюштиришда кўмаклашиб келган. 1998 йили Миср расмийлари уни сиртдан 15 йил қамоқ жазосига ҳукм қилганди.
АҚШда олиб борилган текширувлар давомида у фуқаролик олиш учун ноқонуний асосларда ҳужжатлар тақдим этгани ва маъмуриятни чалғитгани аниқланди.
Суд ҳукмига изоҳ берган АҚШ бош прокурори Жеймс Сешнс террорчи деб тан олинган ёки бунда гумон қилинганларни Америка фуқаролигидан маҳрум этиш билан фаол ва мунтазам шуғулланилишини маълум қилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)