Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олмазор туманига ташрифи давомида Қичқириқ канали бўйида бунёд этиладиган янги маданият ва истироҳат боғи лойиҳаси билан ҳам танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
«Мазкур боғни туман аҳолиси фарзандлари билан сайр қиладиган, ҳордиқ чиқарадиган масканга айлантириш, бунда Тошкентнинг қадимий анъаналарини ҳисобга олиш зарурлиги алоҳида таъкидланди», — дейилади агентлик хабарида.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Олмазор туманида қуриладиган етти қаватли арзон уйлар лойиҳаси билан танишди
Изоҳ (0)