Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни Олмазор туманида барпо этиладиган янги савдо маркази лойиҳаси билан танишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Олмазор туманининг Нурафшон ва Форобий кўчалари кесишган жойда уч қаватли «Эски шаҳар» савдо маркази барпо этилади.
Бу ерда харидорларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида кафе, галерея, болалар ўйин майдончалари, автомобиллар тўхташ жойи ва бошқа объектлар қурилади.
Марказ ишга тушгач, 250 киши иш билан таъминланади.
Шавкат Мирзиёев мазкур савдо комплекси қуриладиган жойни кўздан кечирди. Марказнинг учинчи қаватида «Китоб олами» дўкони ва тарихий фильмлар намойиш қилинадиган кинозал барпо этиш кераклигини таъкидлади.
Пойтахтимизда бундай йирик иншоотни барпо этишдан мақсад Эски шаҳар аҳолисининг турмуш фаровонлигини янада оширишдир. Бунинг учун комплексни замонавий архитектура талаблари асосида мукаммал қуриш, атрофини ободонлаштириш, одамларга қулайликлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш зарур.Мутасадди раҳбарларга 2018 йил Наврўз байрамигача мазкур объектни фойдаланишга топшириш бўйича топшириқлар берилди.Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)