БМТ бош котиби Антониу Гутерриш АҚШ президенти Дональд Трамп билан биринчи учрашувини ўтказди. Бу ҳақда бош котиб вакили Стефан Дюжаррик баёнот берди, деб хабар қилмоқда «Газета.ru».
«Бош котиб ва президент яқин вақт ичида яна бир бор учрашишга келишиб олди. Бош котибнинг фикрича, у БМТ ва АҚШ ҳамкорлигини конструктив муҳокама қилди», — маълум қилди Дюжаррик.
Учрашув 10–15 дақиқа давом этгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)