Париж архитектура мактаби архитекторлари Аксель де Стампа, Сильвен Мако ва Гийом Дево очиқ камералардан иборат улкан кема кўринишидаги қамоқхона лойиҳасини яратди, деб хабар беради TJournal.
Қамоқхонага Panama Papers Jail деб ном берилди. Лойиҳа ғоясига биноан кема-қамоқхона «Панама ҳужжатлари» деб аталувчи молиявий можаро иштирокчиларига мўлжалланган.
Мухбирлар ушбу лойиҳани «Тахтлар ўйини» сериалида Тирион Ланнистер қамаб қўйилган «фазовий камералар» билан таққослади.
Режаларга кўра, кема бортида бир вақтда жами 3300 маҳбусни қамаш мумкин. Шунда ҳар бир маҳбусга ҳудуди 9 квадрат метрга тенг камера берилади. Ушбу камералар биргаликда улкан «елкан»ни ҳосил қилади. «Елкан»да камералардан ташқари устахона, маъмурий марказ ва ошхона ҳам бор.
Кема бурнида спорт майдони, марказида қишлоқ хўжалиги майдони, юклар учун мўлжалланган остки қисмда сувни шўрсизлантирадиган қурилма, кеманинг орт қисмида эса персонал учун корпус жойлашган.
Лойиҳа муаллифлари кемани Панама яқинидаги халқаро сувларда жойлаштиришни таклиф қилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)