«Қорақалпоқкўмир» унитар корхонаси томонидан 1,22 миллиард сўм маблағ ҳисобига Амударё, Элликқалъа, Қўнғирот, Чимбой, Тўрткўл туманлари ва Нукус шаҳрида кўмир брикети ишлаб чиқарувчи корхоналарни ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар берди.
Корхоналар қошида омборхоналар бунёд этилади. Лойиҳа амалга оширилганидан сўнг Қорақалпоғистон Республикасида кўмир брикети ишлаб чиқариш қуввати ойига 5760 тоннага етказилади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)