«Кегейли экстракт» Ўзбекистон—Хитой қўшма корхонаси Кегейли тумани ҳудудида жойлашган «Қуўанишжарма» ирригация тармоқлари бошқармасининг балансидаги қаровсиз қолган бўш бинони 420 минг АҚШ доллари инвесиция киритиш ҳисобига ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар берди.
Қизил мияни қайта ишловчи қўшма корхона март ойидан ишни бошлаб, қизил мия экстрактини Хитой Халқ Республикасига экспорт қилмоқда. Янги технологияларни ва маҳсулотлар сифатини назорат қилишда маҳаллий ишчиларга хитойлик мутахассислар ўз тажрибасиини ўргатмоқда.
Қизил мияни фермерлардан сотиб олишдан ташқари, уни корхона томонидан икки минг гектар майдонда етиштириш режалаштирилган. Бунинг учун туман ҳокимлигидан ер сўраб мурожаат қилинган.
Корхона ҳозирги вақтда 50 кишини иш билан таъминлаган ва унда хом ашёни қайта ишлаш ишлари қизғин олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)