«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ 17 апрель, душанба кунидан бошлаб Тошкент—Андижон—Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилганини маълум қилди. Бу ҳақда «1news.uz» хабар бермоқда.
Мазкур йўналишдаги поездлар ҳафтада икки марта Қамчиқ довони орқали ҳаракатни амалга оширади. Поездлар ҳаракати техник сабабларга кўра тўхтатилган, ҳаракатнинг қайта тикланиш санаси маълум қилинмаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)