Жиззах вилояти Арнасой туман 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида аҳоли ўртасида диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш ҳамда диний мутаассибликка барҳам бериш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар берди Жиззах вилояти матбуот хизмати.
Эрта никоҳни олдини олишда имом хатиблар, маҳалла оқсоқоли ва маслаҳатчилари билан биргаликда жойларда аҳоли ўртасида унинг салбий оқибатлари ёшларнинг эртанги келажагига таъсири борасида сўз юритдилар. Айниқса ёшлар тарбиясида ота-она билан фарзанд ўртасида доимий мулоқот жараёни келажак учун замин бўлиши табиийлиги борасида айтиб ўтилди.
Шунингдек, йиғилишда чет элга чиқиб кетган мигрантларнинг турли оқимларга қўшилиб қолиши, одам савдоси қурбонига айланиб қуллик, фоҳишалик ҳамда бузғунчи ғоялар таъсири остида ваҳшийларча ўз ҳаётига зомин бўлишлари ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди. Айни пайтда туманда 164 нафар фуқаро ноқонуний равишда чет элга чиқиб кетган.
Арнасой туман ҳокими Эргаш Салиев ёшларни диний экстремизм оқимлари таъсиридан асраш, шахс камолотида, хусусан, эришиладиган барча ютуқларда асосий омил чуқур билим ва юксак маънавият экани, шунингдек, эртамиз эгалари бўлган ёшлар бандлиги йўлида туманда 600 ўринли текстил фабрикаси, 100 ўринли пайпоқ ишлаб чиқариш корхоналарининг қурилиши ва Ўзбекистон Президентининг туризм соҳасини ривожлантириш йўлида 7 март куни Айдар-Арнасой кўли дирекциясининг ташкил қилиниши ҳақида йиғилганларга ахборот берди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)