«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
«Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга биноан, чет эл инвестициялари иштирокидаги янгидан ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналари ўзлари давлат рўйхатидан ўтказилган санада амалда бўлган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини келгуси 5 йил мобайнида қўллашга ҳақли.
Бироқ мазкур имтиёз қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
• Божхона тўловлари;• Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;• Ер солиғи;• Ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)