Волгоград вилоятида терговчилар ўзбекистонлик ишчининг ўлими тафсилотларини ўрганмоқда. Бу ҳақда Россия тергов қўмитасининг Городишенский туманидаги бўлими раҳбари Михаил Сверкунов маълум қилди, дея хабар беради «Интерфакс».
«Ўзбекистонлик 21 ёшли йигит Карповка қишлоғидаги пиёзни қайта ишлаш омборида меҳнат қилгани аниқланди. У дала ишлари чоғида Иккинчи жаҳон уруши даврига мансублиги тахмин қилинган снарядга дуч келади. Топилма билан қизиқиб, уни текшириб кўради. Шу пайт портлаш юз берган», — дейди Михаил Сверкунов.
Йигит олинган жароҳатлар оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлди. Унинг ўлими юзасидан терговгача бўлган текширув олиб борилмоқда.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)