Наманган шаҳридаги Марғилон кўчасида яшовчи Бахтиёр Тожиев (исм-шарифлар шартли) ички ишлар идораларига Nexia автомобили юкхонасидан 5 миллион сўм ўғирлаб кетилганлиги юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Вилоят ИИБ тезкор хизмат ходимлари томонидан берилган маълумотга асосан йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси 2-сафарбарлик гуруҳи инспектори Э.Эргашев томонидан Илҳом Эгамов бошқарувидаги ВАЗ-2106 русумли автомашина тўхтатилиб, унинг эгаси қўлга олинди.
Автомашина юкхонасидан далилий ашёлар — Бахтиёр Тожиевга тегишли 5 миллион сўм пул ва отвёртка топилди ҳамда бу бўйича тегишли кўрсатмалар олинди.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИБ томонидан жиноий иш қўзғатилди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)