Хосеп Гвардиола бошқарувида Европа Чемпионлар лигасининг ярим финалида қаторасига уч йил тўп сурган Мюнхеннинг «Бавария» клуби бу сафар чорак финалда қолиб кетди.
Карло Анчелотти бошчилик қилаётган клуб чорак финалнинг илк ўйинида «Реал»дан 1:2 ҳисобида енгилганди. Томонларнинг Мадриддаги тўқнашувида Бундеслига клуби худди шу ҳисобида муваффақият қозонди — 2:1. Мезбонлардан Криштиану Роналду 1 та гол урган бўлса, Серхио Рамос ўз дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, Роберт Левандовски пенальтидан гол уришга муваффақ бўлди.
Шу тариқа ҳакам 15 дақиқадан икки қўшимча тайм белгилашга мажбур бўлди. Бунда «Қироллик клуби» сон жиҳатдан кўпроқ эди. Чунки 84-дақиқага келиб Артуро Видаль майдондан четлатилганди.
Сондаги устунлик «Реал»га қўл келди. Қўшимча дақиқаларда Криштиану Роналду яна 2 та гол уришга эришди. У Германияда дубл қайд этгани инобатга олинса, «Бавария» дарвозасини икки ўйинда беш бор ишғол қила олди. Қўшимчасига, Марко Асенсио ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди — 4:2.
Зинедин Зидан ўзининг мураббийликдаги устозларидан бири бўлган Карло Анчелоттини мусобақадан чиқариб юборди.
Европа Чемпионлар лигаси Чорак финал 18 апрель, сешанба
Изоҳ (0)