Бразилия Д серияси (мамлакат футбол биринчилигининг тўртинчи дивизиони)да қатнашувчи «Флуминенсе де Фейра» клуби футболчиларнинг либосларига рақам ўрнига супермаркет тармоқларидан бирининг маҳсулотлари нархини ёзиб чиқди, дея хабар бермоқда Bild.
Мазкур акция клуб билан шартнома тузган дўкон рекламасининг бир қисми ҳисобланади. Футболчининг белига ёзилган рақам маҳсулот (егулик, ичимлик, хўжалик моллари)нинг Бразилия пул бирлигидаги ҳақиқий нархидир. Рақам устига эса маҳсулотнинг номи ёзиб қўйилган.
«Флуминенсе де Фейра» футболчилари бундай ностандарт либосларда мавсумолди назорат ўйинида майдонга тушган. Чемпионат 21 май куни бошланади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)