Тҳе Business нашри Credit Suisse компанияси томонидан ўтказилган Global Wealth Databook тадқиқотлари доирасида энг кўп миллионерлар яшайдиган мамлакатлар рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Экспертлар томонидан маълум қилинишича, рўйхатда АҚШ етакчилик қилмоқда. Мамлакатдаги миллионерлар сони 13,6 миллионтани ташкил қилмоқда. Айнан ана шу миқдордаги кишиларнинг бойлиги бир миллион доллардан ошади.
Иккинчи ўринни Япония 2,8 миллионта миллионер билан эгаллади. Буюк Британия учинчи ўриндан жой олди. Мамлакатдаги миллионерлар 2,22 миллионтани ташкил қилади. Шунингдек, биринчи ўнталикка Германия (1,63 миллионта), Франция (1,61 миллионта), Хитой (1,59 миллионта), Италия (1,13 миллионта), Канада (1,117 миллионта), Австралия (1,06 миллионта) ва Швейцария (716 мингта) кирди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)