Япониянинг Мияги префектурасидаги Осаки шаҳри расмийлари аҳолини шаҳар чеккасига ракета келиб тушиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди ва зудлик билан уйларида яширинишга чақирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Бу ракета учирилгани ҳақидаги маълумот. Ракета бизнинг минтақага келиб тушиши эҳтимоли мавжуд. Уйларингизга қайтишингиз ва телевизор ҳамда радиони ёқишингизни сўраймиз», — дейилганди шаҳарнинг барча нуқталарида ўрнатилган овозкучайтиргичлар орқали ўқиб эшиттирилган шошилинч хабарда.
Тахминан 20 дақиқадан сўнг расмийлар мазкур хабарни рад этди ва бу учун кечирим сўради.
Шаҳар маъмуриятига кўра, J-Alert шошилинч огоҳлантирув тизимини текшириш ишларини олиб борган ходим янглишиб, огоҳлантиришни эфирга бериб юборган. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)