Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакат қуролли кучлари ва ҳуқуқ-тартибот идораларини мухолифатнинг янги норозилик акциялари олдидан кучайтирилган тайёргарлик ҳолатига келтиришга буйруқ берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Гап Zamora деб номланган махсус стратегик режани татбиқ этиш ҳақида кетмоқда.
«Давлат тўнтаришининг олдини олиш ва Венесуэлада тинчликни сақлаш учун зудлик билан Zamora режасининг биринчи босқичи ишга туширилиши лозим. Олий бош қўмондон сифатида барча ҳарбий, полиция ва фуқаролик тизимларига унинг ижросига киришиш ҳақидаги буйруқни имзолайман», — дея таъкидлади Мадуро.
Давлат раҳбарига кўра, расмийлар 19 апрель, чоршанба куни ҳукуматга қарши намойишчиларга ташланиб, тартибсизликларни келтириб чиқаришни режалаштирган қуролли фитначиларни қўлга олди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Лотин Америкаси давлатлари Венесуэла ҳукуматини 19 апрель куни ўтказилиши мўлжалланган оммавий намойишлар хавфсизлигини таъминлашга чақирганди.
Изоҳ (0)