Грузия бош вазирининг Россия билан ўзаро алоқалар бўйича махсус вакили Зураб Абашидзе Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Сухумига ташрифини «Грузия суверенитетини бузиш» деб атади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Ўз навбатида Грузия ташқи ишлар вазири ўринбосари Давид Жалагания ҳам Лавровнинг ташрифини халқаро принциплар ва қонунларни тан олмаслик, деб атади.
«Бу Грузия суверенитетига таҳдид қилишга навбатдаги уриниш», — деди ташқи ишлар вазири ўринбосари.
Маълумот учун, Сухуми шаҳри қисман тан олинган Абхазия Республикаси пойтахти ҳисобланади.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)