Туркиянинг Туржели вилоятида бортида 12 киши бўлган вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда Reuters агентлигига таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, йўловчиларнинг икки нафари судья, қолганлари полиция ходимлари бўлган. Шунингдек, бортда уч нафар экипаж аъзоси бўлган
Вертолёт билан алоқа маҳаллий вақт билан 13:30 да йўқолган. Ҳодиса тафсилотлари аниқлаштирилмоқда, ҳалок бўлганлар ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Haberturk телеканалининг хабар беришича, вертолёт бортида 12 киши бўлган. НТВ телеканалининг маълумотларига кўра, Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тегишли вертолётда 11 киши бўлган, уларнинг орасида етти нафар полициячи ва икки нафар судья бўлган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)