Яманда Саудия Арабистони ҳарбий-ҳаво кучларининг Sikorsky UH-60 Black Hawk вертолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Расмий Ар-Риёднинг маълум қилишича, авиаҳалокат БААга тегишли ракетага қарши тизимнинг хатолик сабаб ишлаб кетиши оқибатида юз берган.
Яман собиқ президенти Али Абдулла Солиҳ тарафдори ҳисобланган Саудия Арабистони бошлиқ коалицияга қарши кураш оли бораётган кучлар вертолёт ҳалокати учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Аввалроқ Туркиянинг Тунжели вилоятида Sikorsky вертолётининг ҳалокати оқибатида 12 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)