Петербург метросидаги теракт ташкилотчиси сифатида гумон қилинаётган асли қирғизистонлик Аброр Азимов 2013 йили Россия фуқаролигини олган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«У 2008 йили отаси билан бирга Россияга кетган, 2013 йили эса Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев номига тегишли илтимоснома ёзиб, фуқаролигини ўзгартирган. Унинг отаси — Россия фуқароси, онаси эса — Қирғизистон фуқароси», — деб ёзади Қирғизистоннинг «24.kg» нашри.
Азимовнинг қариндошлари сўзларига кўра, террорчиликда гумон қилинаётган шахс «диндорлик даражаси билан алоҳида ажралиб турмаган».
Аввалроқ Москванинг Басманний туман суди Аброр Азимовни 3 июнга қадар ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқаргани ҳақида хабар берилган эди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)