Ўзбекистонга 19 апрель куни Уммон Ташқи ишлар вазирлиги бош котиби Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидий бошчилигидаги делегация келади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Уммон делегацияси уч кунлик ташриф давомида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов томонидан қабул қилинади ҳамда вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этади.
«Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ташқи савдо вазирлигида ҳам музокаралар ўтказиш режалаштирилган», — дейилади ТИВ ахборотида.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)